Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш майдонларида ҳавони ифлослантирган ташкилотлар фаолияти тўхтатилиши мумкин
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча қурилиш ташкилотларига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши шартлиги ҳақида расмий талаб йўлламоқда. Талаблар бажарилмаган тақдирда жарима, фаолиятни вақтинча тўхтатиш ёки ҳатто тугатишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Маълумотга кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлаткич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун махсус ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси мазкур талабларга риоя этмаслик ҳолатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларига биноан жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланиши мумкинлигини эслатмоқда.
Қонунбузарлик жиддий тус олган тақдирда, қурилиш ташкилоти фаолияти 10 иш кунигача тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
09:00 / 30.11.2025
Ишлаб кетган қонунлар ва тўхтамаётган дарахткушлик — ҳафта дайжести
12:06 / 26.11.2025
Жиззахда АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025