Yandex Uzbekistan Express24'нинг бир қисмини сотиб олади
Икки компания таом етказиб бериш бўйича ягона платформани йўлга қўяди. Yandex Uzbekistan'га кўра, битим иқтисодий концентрация устидан давлат назорати талабларига тушмайди, шундай бўлса-да, Рақобат қўмитасига хабар берилган.

Фото: Express24
Yandex Uzbekistan компанияси Express24 етказиб бериш хизмати активларининг бир қисмини сотиб олади. Буни Kun.uz'га харидор томоннинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Битим яқин вақт ичида ёпилади. Келишув қиймати очиқланмади.
Маълум қилинишича, компаниялар Ўзбекистонда таом етказиб бериш хизмати бўйича ягона технологик платформа яратишга келишиб олган. Express24 иловаси ишлашда давом этади.
“Битим ёпилганидан кейин, Yandex Go иловасидаги Eats сервиси ва Express24 ягона технологик платформага ўтади. Бунинг натижасида буюртмалар зичлиги ошади, курьерлар кўпроқ буюртмаларни етказиб беришлари ва шунга мос равишда кўпроқ даромад олишлари мумкин бўлади”, дейилади Yandex Uzbekistan томонидан Gazeta.uz'га тақдим этилган релизда.
Қўшимча қилинишича, ушбу келишув мижозларга ўз буюртмаларини тезроқ олиш имконини беради, ресторанлар бўйича танлов имконияти кенгаяди.
Express24 сервисининг ресторан-ҳамкорлари эса етказиб бериш ҳудудини кенгайтириши ва янги платформадаги ресторанни илгари суриш воситаларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Kun.uz Yandex Uzbekistan компанияси ва Рақобат қўмитасига: “Ушбу битим учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинганми ёки бу битим иқтисодий концентрация устидан давлат назорати талабларига мувофиқ эмасми?” деган савол билан мурожаат қилди.
“Битим монополияга қарши орган томонидан тасдиқланиши керак бўлган битимлар мезонларига тўғри келмаслигига қарамай, компания битим ва унинг тузилиши ҳақида қўмитага маълум қилди”, – дейилади Yandex Uzbekistan ахборотида.
Рақобат қўмитаси вакили бу борадаги расмий муносабат тақдим этилишини билдирди.
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга кўра, иқтисодий концентрацияга оид битимларда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35
-
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 21:06
Мавзуга оид

14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди

13:52 / 31.03.2023
Ҳар бир мижозга ғамхўрлик ила: Express24 қўллаб-қувватлаш хизмати қандай ишлайди?

17:00 / 09.10.2022
Express24 да пиёда ва велосипеддаги курьерлар қанча пул топадилар?

20:00 / 15.07.2020