Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайёр овқат етказиб бериш бозорида нархлар кўтарилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Фото: Sputnik
Қўмита қайд этишича, мазкур хизмат тури нархлари йил бошидан буён 5,3 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тайёр овқатларни етказиб бериш хизматлари нархларида 6,4 фоизлик ўсиш кузатилган.
Маълумотларга кўра, ноябр ойидаги ойлик қимматлашиш нисбатан паст бўлса-да, йил бошидан ва йиллик кесимда нархлар ўсиши сақланиб қолгани қайд этилмоқда.
Кўрсаткичлар тайёр овқатларни етказиб бериш бозорида нархлар босқичма-босқич кўтарилиб бораётганини, йиллик таққосда эса қимматлашиш суръати сезиларли эканини кўрсатади.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026