Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда ёшларни ўқишга қизиқтириш учун китоб савдосига солиқ солинмайдиган бўлди
Статистика маълумотларига кўра, Данияда ҳар тўртинчи 15 ёшли ўсмир оддий матнни ҳам тушунишга қийналади.
Фото: AFP
Дания ҳукумати фуқароларни кўпроқ ўқишга жалб этиш мақсадида китоб савдосига қўйилган 25 фоизлик солиқ бекор қилинишини эълон қилди.
Дания маданият вазири Якоб Энгел-Шмидт бунинг натижасида китоб дўконларида кўпроқ китоб сотилишиша умид билдирди. Ушбу чора давлатга йилига 330 миллион кронга (44 миллион евро) тушади, аммо Энгел-Шмидт бу мамлакат келажаги учун киритилаётган инвестиция эканлигини таъкидлади.
Ҳукумат иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти эълон қилган статистикадан сўнг китоб савдосига солиқ солмасликка қарор қилди. Статистика маълумотларига кўра, Данияда ҳар тўртинчи 15 ёшли ўсмир оддий матнни ҳам тушунишга қийналади. Бу ўн йил илгариги натижадан тўрт фоизга кўпдир.
Шунингдек, сўровларда ёшлар кам китоб ўқиётгани маълум бўлди. Экспертлар буни болаларнинг диққатини ўғирлаётган гаджетлар билан боғламоқда.
Норвегияда китоб савдоси учун солиқ олинмайди. Финландияда 14 фоиз, Швецияда эса 6 фоиз солиқ тўланади.
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
07:23 / 05.11.2025
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
11:53 / 22.10.2025
Ўзбек ёшлари учун катта совға: “Минг китоб” лойиҳаси дастлабки 27 та китобни тақдим этди
20:42 / 18.10.2025