Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
Ўтказилган экологик назорат тадбирида фуқаро томонидан 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний кесилгани аниқланган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фуқаро томонидан кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласида экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Жараёнда маҳалла ҳудудида фуқаро Б.Н. томонидан 5 туп дарахт – 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Табиатга етказилган зарар миқдори 533 млн сўм деб баҳоланган.
Ҳолатга бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
Бир ҳафта олдин ҳам Янгийўл туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати кузатилган эди. Унда 2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 млн сўм зарар етказгани аниқланганди.
Мавзуга оид
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
19:27 / 13.11.2024