Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 18 октябрдан қайта иш бошлайди
Бир қанча муддат олдин Тошкент метрополитени «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида ёпилган эди.
Профилактик ишларининг якуний босқичи амалга оширилаётганини инобатга олиб, яқин муддат ичида ушбу йўналиш ўз фаолиятини қайта тиклайди.
Жумладан, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ушбу йўналишда поездлар ҳаракати синов тариқасида (йўловчиларсиз) бир муддат ҳаракатланади.
Синов жараёнлари муваффақиятли ўтиб, ижобий хулоса қайд қилинганидан сўнг, «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши тахминан жорий йилнинг 18 октябр санасидан одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУКнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қўшимча расмий хабар берилади.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026