Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда аянчли ЙТҲ: 3 нафар ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди
Татаристоннинг Зайинск туманидаги трассада Nexia номаълум сабабга кўра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, МАН юк машинаси билан тўқнашган. Зарб кучидан енгил машина деформацияга учраб, ҳайдовчи ва йўловчилар воқеа жойида ҳалок бўлди. Қозондаги Бош консулхона улар Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади.
Фото: Татаристон прокуратураси
5 сентябрь куни Татаристоннинг Зайинск туманида юз берган ЙТҲ натижада уч киши ҳалок бўлди. Kun.uz манбаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Татаристон прокуратураси йўл-транспорт ҳодисаси Набережний Челны–Олметевск йўлининг 38-километрида содир бўлганини маълум қилди. Nexia енгил автомобили номаълум сабабга кўра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, MAN юк машинаси билан юзма-юз тўқнашган.

«Зарб кучи шунчалик кучли бўлганки, енгил машина деформацияга учраб, темир массасига айланган. Автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган», дейилади маҳаллий ОАВлар тарқатган хабарда.
Ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Прокуратура жараённи ўз назоратига олган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги консуллиги ЙТҲ натижасида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси воқеа жойида вафот этганини тасдиқлади.
«Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олиниб, зарур жараёнлари тугатилганидан сўнг жасадларни Миграция агентлиги ҳисобидан Ўзбекистонга юбориш режалаштирилган”, дейилади консулхона Kun.uz'га тақдим қилган маълумотда.
Маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида 35, 33 ва 30 ёшли, асли Наманган вилоятида яшовчи ёш йигитлар вафот этган. Kun.uz марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.


Мавзуга оид
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025
Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
14:19 / 22.10.2025
Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ: Nexia-3 ва Matiz тўқнашди
08:44 / 21.10.2025