Москва шаҳридаги аэропортларда Тожикистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россияга киритилмасдан ушлаб турилибди, дея маълум қилган республика ташқи ишлар вазирлиги. Идора маълумотига кўра, Москвадаги Внуково аэропортининг вақтинча сақлаш зонасида 27 апрел куни кечқурун ҳолатига Тожикистоннинг 954 нафар фуқароси «тегишли санитар шароитлар таъминланмаган» ҳолатда ушлаб турилганди. Улар орасида РФ ҳукуматининг таълим квоталари бўйича Россия ҳудудига ўқишга келган талабалар ҳам бор. Яна ўнлаб тожикистонликлар Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида қолиб кетган. 

Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, «кўп соатлик кутишлар»дан кейин Внуковода турган 322 нафар тожикистонлик РФ ҳудудига киритилган, шу билан бирга, Россия ҳукумати «306 кишини чиқариб юбориладиганлар рўйхатига киритмоқчи». 27 киши аллақачон депортация қилинган. «Бундай чеклов чоралари фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланмоқда», — дейилади ТИВ баёнотида. 27 апрел куни кечқурун Тожикистон ТИВ шошилинч тавсиянома эълон қилиб, мамлакат фуқароларини «ўта зарур бўлмаган ҳолатларда Россия ҳудудига барча транспорт воситаларида сафар қилишдан вақтинча тийилиб туриш»га чақирганди.

26 апрел куни Тожикистон ТИВда россияликлар элчиси Семён Григорев билан учрашув ўтказилган. Вазирлик хабарига кўра, учрашувда бошқа масалалар қатори Тожикистон фуқаролари сўнгги ҳафталарда Россия давлат чегарасини кесиб ўтишда учраётган «қийинчиликлар» ҳам муҳокама этилган. Россия элчисига Тожикистон фуқароларига РФга кириш ёппасига ва асоссиз рад этилаётганидан «хавотир» билдирилган. 29 апрел куни ТИВ элчига Россия ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан «оммавий тарзда кескин салбий муносабатлар кузатилаётгани», шунингдек, «уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол этилаётгани» туфайли нота топширилганини маълум қилди.

«Озодлик радиоси»нинг Тожикистондаги бўлими ҳисобланган «Озоди радиоси» хабар беришича