60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ўсимлик ёғи, сарёғ, тухум, банан, цитрус мевалар, ун, йогурт, айрим турдаги қандолат маҳсулотлари, шунингдек, баъзи гигиеник товарлар импорти учун божхона божининг нол ставкаси 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти 28 декабр куни “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан, 31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сонли ва 23.03.2023 йилдаги ПФ-41-сонли президент фармонлари асосида божхона божининг нол ставкаси қўлланаётган товарлар учун ушбу имтиёзнинг муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Бу чора истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Яна камида бир йил давомида божсиз олиб кириш мумкин бўлган товарлар рўйхатига балиқ, сарёғ, маргарин, қаймоқ, қуюлтирилган сут, тухум, банан, кофе, чой, ун, йогурт, пишлоқ, творог, қандолат маҳсулотлари, мураббо, алкоголсиз ичимликлар, соч учун воситалар, айрим гигиеник товарлар ва бошқалар киради.
Шунингдек, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, кокос, олма, нок, беҳи каби меваларнинг божсиз импорти ҳам давом этадиган бўлди.
Бошқа бир қарор асосида, ўсимлик ёғи импорти бўйича божхона божининг нол ставкаси ҳам 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Парранда гўшти импорти учун эса имтиёз муддати узайтирилмади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:08
-
Украина ва АҚШ уруш стратегияси, «Москва», Курск, Бахмут ва қарши ҳужум бўйича қандай баҳслашган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
Жаҳон | 15:05
-
Трампни танқид қилган уч профессор Йел университети ва АҚШни тарк этяпти
Жаҳон | 15:00
-
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Иқтисодиёт | 14:53
Мавзуга оид

22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин

12:20 / 04.02.2025
Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

13:53 / 17.01.2025
Яна UzIMEI машмашаси: Ўзбекистонда телефонлар нархи ошадими?

19:47 / 11.01.2025