Скутер ва мопедларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
Янги қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Фото: Getty images
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолат муайян қисқа муддат давомида қарор қабул қилинмаган тақдирда, ҳуқуқий оқибатини келтириб чиқармаслигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга (яъни ҳуқуқбузарга эмас) 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатилиши ҳақидаги норма билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниши ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
Ўзбекистон | 16:07
-
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади
Ўзбекистон | 16:04
-
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади
Ўзбекистон | 15:59
-
Фронтдаги вазият: Россия армияси Суджа учун жангдан кейинги илк катта юришини бошлади
Жаҳон | 15:56
Мавзуга оид

09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

11:43 / 10.04.2025
Тошкентда Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

22:08 / 26.03.2025
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

11:09 / 26.03.2025