Ўтган йили Президент Доналд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар АҚШ ишбилармон доиралари билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки бергани таъкидланди.

Ишбилармонлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва устувор лойиҳаларни тизимли илгари суриш учун Инвестиция платформасини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот-хизмати

Эксимбанк билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Йирик саноат ва инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда юқори технологияли ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

DFC раҳбарияти билан суҳбатда инвестициявий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Корпорациянинг йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, молия бозори ва энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ томонини Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Фото: Президент матбуот-хизмати

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти ҳузурида ташриф давомида имзоланган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги битим алмашилди.