Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16 октябрь куни Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири — «Henderson Land Group» бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди.
«Қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик.
Мамлакатимиз инвестициялар учун очиқ ва биз Ҳонгконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликдан манфаатдормиз. Шерикликдаги ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
















