Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус учун алоҳида йўлаклар бўладиган 10 та кўча номи маълум қилинди
Тошкент ҳокимияти 10 та йўналишни қамраб олувчи ажратилган автобус йўлаклари (BRT) тизимини кенгайтириш лойиҳаси бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Уларнинг кўпчилиги собиқ трамвай линиялари бўйлаб ўтади. Лойиҳани амалга ошириш учун 126 млн доллар ажратиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар инфратузилмасини барпо этиш бўйича янгиланган режаларини тақдим этди.
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида умумий узунлиги қарийб 51 км бўлган 10 та йўналишда BRT (Bus Rapid Transit) тизими яратилишини маълум қилди (эски тақдимотда 57,5 км эди).
Олдинги тақдимотда кўрсатилган Кичик ҳалқа авомобил йўли ва Паркент кўчалари ўрнига Алишер Навоий ва Беруний кўчалари қўшилган (бу кўчалар бу тизим биринчи бўлиб жорий этилган Шота Руставели кўчасининг давоми ҳисобланади).
Давлат раҳбарига тақдим этилган лойиҳага кўра, 2030 йилгача қуйидаги кўчаларда BRT тизими қурилади:
- Шота Руставели (5,1 км),
- Шаҳрисабз (3,2 км),
- Амир Темур (5,7 км),
- Янги Сергели (5,3 км),
- Махтумқули (1,3 км),
- Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзработ (10,4 км),
- Лутфий ва Муқимий (5,9 км),
- Нурафшон (3,7 км),
- Қоратош – Кўкча Дарвоза (4 км),
- Алишер Навоий – Беруний (6 км).

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар (эски тақдимотда 110 млн доллар эди) сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Автобусларнинг ўртача тезлиги 18 км/соатдан 23 км/соатгача ошиши, интерваллар эса 20 дан 8–10 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026