Ўзбекистондаги бир нечта давлат ташкилотлари сўнгги ойларда iPhone ва Samsung компаниялари смартфонларини сотиб олган. Бу ҳақда Telegram’даги “Ревизор” каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти прокуратураси 2023 йил 28 декабр куни хотираси 1 ТБ, ҳар бирининг нархи қарийб 20 млн сўм бўлган 21 дона iPhone 14 Pro Max телефонини харид қилган. Бунинг учун жами 419,98 млн сўм сарфланган. Шунингдек, яна бир iPhone 14 Pro Max 1 ТБ 25,3 млн сўмга харид қилинган.

Мажбурий ижро бюроси берган маълумотларга кўра, вилоят прокуратурасининг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 10,5 млрд сўм қарзи бор.

Gazeta.uz’нинг келтиришича, яна бир қатор давлат ташкилотлари қуйидаги мобил телефонларни сотиб олган ёки сотиб олиш жараёнида:

  • Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси — iPhone 14 Pro Max 256 GB, 14,4 млн сўмга (2023 йил декабр);
  • Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси — 24,7 млн сўмга иккита Galaxy S23 Ultra 512 GB смартфони (декабр);
  • Президент матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа марказ — иккита iPhone 15 Pro Max Natural Titanium 1 TB смартфони + Apple AirPods 3 симсиз қулоқчинлари 45,4 млн сўмга (феврал), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium