Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Квартплата»дан қарздорлар учун электрга тўлов қилиш чекланади
1 июлдан бошлаб, кўп квартирали уйнинг мажбурий тўловлари бўйича тартиб ўзгаради.
Фото: Kun.uz
2026 йил 1 июлдан бошлаб турар жой мулкдори кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига мажбурий тўловни (квартплата) ойнинг 15-санасига қадар амалга оширмаса, унинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилиш қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар тўхтатиб қўйилади. Бу ҳақда президентнинг 5 февралдаги кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қарорида белгиланган.
Қайд қилинишича, кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағидаги маблағлар ҳар ойда, биринчи навбатда, уйнинг электр энергияси тўлови учун (подъезд, зинапоя, йўлакни ёритиш, лифт ишлаши, уй атрофидаги ҳудудни ёритиш, насос ва бошқа умумий уй эҳтиёжлари учун) йўналтирилади.
Бундан ташқари, мулкдор томонидан мажбурий тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасидан пеня (жарима) ҳисобланади:
- Юридик шахслар учун — 0,4%;
- Жисмоний шахслар учун — 0,1%.
Бунда пеня миқдори ҳар бир ой учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳисобланган пеня маблағлари тенг улушларда кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига ҳамда «Mening uyim» тизимини сақлаш харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Таъкидланишича, мажбурий тўловлар фақат банк карталари, электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:17 / 17.03.2026
Кубада миллий миқёсдаги блэкаут юз берди
14:24 / 14.03.2026
Фермерга ҳисобланган асоссиз 126 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
16:05 / 23.02.2026
МИБдан қарздорликни қандай текшириш мумкин?
14:31 / 12.02.2026