2025 йил январ-сентябр ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 167 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (10 млн 379 минг), Навоий (7 млн 612 минг) ва Тошкент вилоятида (5 млн 803 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (4 млн 270 минг), Сурхондарё (4 млн 347 минг) ва Наманган (4 млн 543 минг) вилоятларида қайд этилган.

Ойлик маошларнинг энг юқори ўсиши Самарқанд (+24,8 фоиз), Наманган (+20,9 фоиз) ва Сирдарё (+20,7 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ҳисобот даврида фақатгина иккита маъмурий ҳудудда (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти) номинал иш ҳақи республикадаги ўртача даражадан юқори бўлиб, қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич республика даражасидан турли миқдорда паст шаклланган.

Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи катталигича қоляпти. Хусусан, энг юқори (Тошкент) ва энг паст (Қашқадарё) иш ҳақи ўртасидаги тафовут 2,43 баробарга етган.

2020-2023 йилларда йилда энг кўп ва энг кам ўртача ойлик тўланувчи ҳудудлардаги тафовутлар:

●       2020 йилда: (Тошкент/Қашқадарё). Фарқ – 96 фоиз;

●       2021 йилда: (Тошкент/Сурхондарё). Фарқ – 2,03 баробар;

●       2022 йилда: (Тошкент/Самарқанд). Фарқ – 2,17 баробар;

●       2023 йилда: (Тошкент/Наманган). Фарқ – 2,25 баробар.

Ҳисобот якунларига кўра, соҳалар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:

●       банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 16 млн 829 минг сўм;

●       ахборот ва алоқа соҳасида – 14 млн 985 минг сўм;