Президент қарори билан, Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар 2022 йил августидан буён Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Саидқаҳҳор Холхўжаев фаолияти давомида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Марказий банк раиси ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.
Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институти тамомлаган, 2004 йилда шу олийгоҳда магистрлик даражасини олган, шундан кейин 17 йил давомида банк соҳасида ишлаган. 2017-2019 йилларда “Ўзагросуғурта” компанияси раҳбари бўлган.
Аввалроқ Чилонзор тумани ҳокими лавозимига Ҳаёт Иноғомов тайинлангани хабар қилинганди.
















