Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтнинг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан белгиланишича, Тошкент шаҳар ҳокими 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов ўтказилишини таъминлайди.
Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияси Тошкент шаҳар ҳокими девонига юкланади.
Қуйидагилар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиладиган маблағлари.
Тошкент шаҳар ҳокими:
2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;
2019 йил 1 декабрга қадар тасдиқланган Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси асосида Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026