Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан элчихонада ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикаси элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.


Куни кеча Ўзбекистон президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.

Мавзуга оид
21:10 / 16.04.2026
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
09:53 / 16.04.2026
АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди
21:59 / 15.04.2026