Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади.

Мотоциклчи қиз ушбу пойга акс этган видеони 11 июл куни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган. Видеода кўринишича, ҳолат пойтахт марказидаги Мустақиллик шоҳкўчасида юз берган.