Жанна Фрискенинг онаси фирибгарлик учун жазога тортилиши мумкин
Миллий эксперт палатасининг вице-президенти, ҳуқуқшунос Михаил Цивин Жанна Фрискенинг онаси фирибгарлик учун жазога тортилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Унинг фикрича, Ольга Фрискени қамоққа олиш эҳтимоли камроқ.
«У барча ёрдам беришни истаган марҳума хонанданинг онаси. Аёлнинг ёши улуғлигини ҳисобга оладиган бўлсак, унга аниқ белгиланган қамоқ жазоси тайинланмаса керак, мазкур ҳолатда мажбурий тўловни ундириш орқали шартли жазо берилиши мумкин”, — дейди ҳуқуқшунос.
Михаил Цивин марҳума хонанда Жанна Фрискенинг оила аъзолари даволаш учун йиғилган маблағларни қайтариб бериши шартлигини қайд этмоқда.
“Мен Фрискенинг оиласига Русфонд билан тинчлик шартномаларини имзолаган ҳолда, олинган пулларни зудлик билан ёки белгиланган муддат ичида қайтариб беришларини маслаҳат бераман. Акс ҳолда, бу қаллоблик, давлат мол-мулкини атайин ўзлаштириб олиш ва ишончни суиистеъмол қилиш каби жиноятга айланади. Хонандани даволаш ва унинг операцияси, дорилари учун сарфланган харажатлар ҳеч қаерда қайд этилмаган. Бу бегоналарнинг пули ва уларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориш мумкин эмас”, — дея қўшимча қилди юрист.
2014 йилнинг 28 октябрида Фрискенинг ҳисобига «Росбанк»дан 25 миллион рублга яқин пул келиб тушган. Жаннанинг ўлимидан икки ҳафта олдин эса барча пуллар унинг онаси Ольга Фриске томонидан ечиб олинган.