Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди
Индонезия оролларидан бирининг соҳилида 5,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмат сайтида хабар тарқатилди.
Ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 11:21да (Тошкент вақти билан 9:21) содир бўлган. Зилзиланинг эпимаркази Котабуми шаҳридан 55 километр жануби-ғарбда Суматра оролининг жанубий бурчагида деб белгиланди.
Зилзила ўчоғи 132,7 километр чуқурликда жойлашган. Ер қимирлаши оқибатида вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида хабар берилмаган. Цунами хавфи тўғрисида ҳам маълумот йўқ.
2016 йилнинг март ойида ҳам Индонезияда зилзила содир бўлган. Ўшанда цунами хатари тўғрисида огоҳлантирилган эди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026