Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2900 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 3 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2904 сўм 68 тийин этиб белгиланди. Бу 26 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 42 тийинга кўп.
3 майдан эътиборан 1 евро қиймати 3310 сўм 18 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 12 сўм 30 тийин қиммат), 1 Хитой юани 448 сўм 68 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 3 сўм қиммат), 1 Россия рубли эса 45 сўм 15 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 1 сўм 37 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
20:35 / 14.10.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 800 сўмдан ошди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
08:57 / 13.08.2024