Путин Ўзбекистон билан маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузиш ҳақида фармойиш берди
Россия ва Ўзбекистон судланган шахсларни алмашиш ҳақида шартнома тузади.
Россия президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига ҳукумат таклифини қабул қилиб, Ўзбекистон билан судланган шахслар билан алмашиш ҳақида шартнома тузишга фармойиш берди. Бу ҳақида Россия расмий ҳуқуқий порталида эълон қилинган.
“Адлия вазирлигига мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларни киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш топширилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.
Бу каби шартномалар бир мамлакат фуқароси бошқа мамлакатда жиноят содир қилиб, ўша мамлакат суди томонидан қамоқ жазоси белгиланган ҳолларда кучга киради. Мамлакатлар келишувига асосан, жазоланган шахс қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи мумкин. Ундан ташқари, жазоланган шахс ёки унинг яқин қариндошлари илтимосига биноан, жазони ўташ учун у ўз ватанига қайтарилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:39 / 10.05.2022
Боливияда маҳбуслар китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини камайтириш имконига эга бўлди
13:49 / 09.09.2021
Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқинлари билан узоқ муддатли учрашувлар ташкил этишга рухсат берилди
21:48 / 08.09.2021
Рим папаси италиялик маҳбусларга 15 минг дона музқаймоқ жўнатди
14:23 / 27.08.2021