09:34 / 05.05.2016
7761

Жон Кейсик президентлик пойгасини тарк этгани ҳақида расман эълон қилди

Оҳайо штати губернатори Жон Кейсик АҚШ президентлиги учун сайловларни тарк этгани ҳақида расман маълум қилди. Эндиликда, республикачилар ўртасида Трампнинг рақобатчилари қолмади.

Республикачилар партиясидан номзод бўлган бу сиёсатчи ўз иштирокини тўхтатиши ҳақида Оҳайодаги сайловчилар билан учрашуви вақтида маълум қилган ва бу учрашув CBS News орқали трансляция қилинган. 

Бундан олдинроқ, Кейсикнинг маслаҳатчиси губернаторнинг сайловни тарк этиш нияти ҳақида маълум қилганди.

Индианадаги праймеризлар натижаларига кўра, республикачилар орасида Дональд Трамп энг кўп овоз олганди. 3 май куни Техас штатидан бўлган сенатор Тед Круз пойгадаги иштирокини тўхтатиши ҳақида эълон қилди.

Демократик партиядан эса ҳозирча Вермонт штати сенатори Берни Сандерс ва собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон курашни давом эттирмоқда. АҚШ Собиқ давлат котиби ўз партиядоши Берни Сандерсни ортда қолдирмоқда (2220га қарши 1449 делегат).

Top