Жаҳон | 11:55 / 07.05.2016
12830
2 дақиқада ўқилади

7 май: тарих саҳнасида...

7 май—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 127-куни.  Бугун Радио куни.

Воқеалар:
1992 йил. Тошкентдаги Киночилар уйида мустақил Ўзбекистоннинг
биринчи почта маркаси тақдимоти бўлиб ўтди.
1994 йил. Форишда спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича биринчи Республика Олимпиадаси бошланди. 

1785 йил. Жан Пьер Бланшар ва Жон Жеффрис биргаликда Ла-Маншни ҳаво шарида учиб ўтишди. 

1895 йил. Рус физиги ва электротехниги Александр Попов Санкт- Петербургда радионинг дастлабки вариантини оммага намойиш этди. 

1907 йил. Туркиянинг “Фенербахче” футбол клуби тузилди. 

1997 йил. Канн кинофестивалида  Люк Бессоннинг “Бешинчи элемент” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

ТАВАЛЛУДЛАР:        
1713 йил. Француз математиги, 18 ёшида Франция ФА аъзоси бўлган Алекс Кларо, 
1861 йил. Атоқли ҳинд адиби, 1913 йилги Нобель мукофоти соҳиби  Робиндранад Тхокур, 
1909 йил. Полароид типидаги фотокамералар ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси асосчиси Эдвин Лэнд, 
1961 йил. Америкалик кино актёр Жорж Клуни

Мавзуга оид