Жамият | 11:02 / 18.05.2016
20783
1 дақиқада ўқилади
Картошканинг хавфли маҳсулот эканлигини исботлашди
Картошкани ҳаддан ортиқ (масалан, бўтқа ёки қовурилган ҳолда) истеъмол қилувчилар юқори қон босими билан оғрувчи беморлар бўлиши мумкин.
Бу борадаги АҚШ ва Австралия шикофорларининг биргаликда ўтказган тадқиқоти The BMJ журналида чоп этилган.
Ҳафтасига тўрт ёки ундан кўпроқ порцияда қайнатилган ва қовурилган картошка истеъмол қилувчи хўранда ойига бир порция картошка истемол қилувчи хўрандага нисбатан тезроқ гипертония касаллигига чалинаркан. Шунингдек, қондаги қанд миқдорининг ошиши хавфини келтириб чиқариши ҳам олимлар томонидан исботланган.
Юқоридаги каби салбий томонлари инобатга олинмаса, картошка таркибида крахмал, калий каби инсон учун фойдали моддалар бор.