Ўзбекистон | 14:34 / 20.05.2016
4651
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иш фаоллиги апрелда 1,3 фоизга ошди

Иқтисодий тадқиқотлар маркази Ўзбекистон иш фаоллиги даражаси ўлчамининг навбатдаги 2016 йил апрель ойи учун натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Review хабар қилди. 

Ҳисоботга кўра, апрель ойида иш фаоллиги Индекси (ИФИ) 1013 пунктни ташкил этди (1000 дан юқори кўрсаткич фаолликнинг ўсганини, 1000 дан пасти - тушгани билдиради, 1-сурат). Бу эса апрель ойида иш фаоллиги март ойи билан таққослаганда ўртача 1,3 фоизга ошганини билдиради. 

Иш фаоллиги ўлчами бошланган давр (2015 йил январь ойи)га нисбатан эса ИФИ 2016 йил апрелда 1266 пунктга етди (2016 йил январга нисбатан 27 фоиз баланд).