Акциядорлик тижорат Халқ банки юртимизнинг барча худудларида турли хил банк хизматларини кўрсатиб келаётган республикамиздаги энг йирик, универсал банклардан биридир.

Шу боис Халқ банки ҳам аҳолига қулай бўлган чакана банк хизматларини кўрсатишда давом этиб, тижорат банклари орасида чакана хизматлар соҳасидаги етакчилик мавқеини сақлаб қолиш мақсадида барча имкониятлардан самарали фойдаланиб келмоқда.

Айниқса, мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида Халқ банкида Марказий банкнинг «Мунис» дастурий мажмуасидан тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
Клиринг тизимининг мақсади электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларни бартараф этилишини таъминлашдан иборат.

Бу эса ўз навбатида, аҳоли тўловларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлардаги шахсий ҳисобварақларига тўғридан-тўғри тушишига ҳамда аҳолининг банк тизимига бўлган ишончининг ортишига хизмат қилмоқда.

2015 йилда аҳоли омонатларини банкка жалб қилиш бўйича ўтказилган танлов якунларига кўра, Жиззах вилояти амалиёт бўлимининг “Халқобод” минибанки “Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши минибанки” номинациясида иккинчи ўринни, Сурхондарё вилояти Олтинсой филиалининг 1-сонли жамғарма кассаси "Қишлоқ жойларда энг яхши жамғарма махсус касса" номинациясида учинчи ўринни эгаллади.

Пластик карточкалар — яқин кўмакчи
Дарҳақиқат, бугунги кунда кундалик турмушимизни пластик карточкаларсиз тасаввур қилишимиз қийин. Улардан харид чоғида, маиший сервис хизматларида, айниқса, коммунал тўловларда кенг фойдаланамиз. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижаси ўлароқ банк ўзининг 197 та филиаллари томонидан нафақахўрларга ўз вақтида кам таъминланган, ёшга доир пенсия нафақаларини мунтазам тарқатилиб берилиши билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шунингдек, Халк банкида Пенсия жамғармаси мутахассислари билан ҳамкорликда пенсия олувчиларнииг пластик карта ҳисоб рақамларига маблағларни автоматик тарзда ўтказиш ҳамда Пенсия жамғармаси ва банк ўртасида электрон маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйиш мақсадида янги дастурий модул ишлаб чиқилди.