Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилинди
29 июнь ярим тунда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида 3 нафар ҳудкуш террорчининг ўзини портлатиб юбориши оқибатида. Сўнгги маълумотларга кўра 39 киши ҳаётдан кўз юмган, 147 нафар одам яраланган. Қурбонларнинг аксарияти Туркия фуқароларидир.
Аjanshaber.com сайтининг хабар қилишича, аэропорт хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинган. Унга кўра, қурбонларнинг 8 нафари хорижий фуқаролар бўлиб, улар орасида ўзбекистонлик эркак киши ҳам бор. Сайтда унинг исми-шарифи келтирилган - Самат Муҳиддинов.

Яна 3 киши икки давлат фуқаролигига эга кишилардир. Бундан ташқари, шахси аниқланмаган, аммо жасад қисмлари топилганлар ҳам мавжудлиги айтилмоқда.
Шу билан бирга, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилаётган шифохоналар рўйхати ҳам эълон қилинди.

Мавзуга оид
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
16:36 / 21.03.2026