Жаҳон | 16:58 / 29.06.2016
9323
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған яқин орада учрашиш ҳақида келишиб олишди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин орада юзма-юз учрашиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олишди. Бу ҳақида Кремл матбуот хизмати маълум қилди.  

"Россия ва Туркия президентлари яқин орада шахсан учрашиш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисида келишиб олишди", - дейилади хабарда. 

Бундан аввал Россия президенти Туркиянинг сайёҳлик соҳасига нисбатан тақиқларни бекор қилгани ҳақида хабар қилинди.

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Туркияга нисбатан сайёҳлик санкцияларини бекор қилиш вазифасини юклади. 

Туркиянинг сайёҳлик соҳасига нисбатан тақиқнинг бекор қилинишидан ташқари, Владимир Путин вазирлар маҳкамасига икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни қайта йўлга қўйиш жараёнини бошлашни буюрди. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид