Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери жаҳонда 74 нафар журналист ўлдирилди
Press Emblem Campaign ноҳукумат ташкилоти эълон қилган маълумотларга биноан, 2016 йил бошидан бери жаҳоннинг 22 мамлакатида 74 нафар журналист ўлдирилган.
PEC ОАВ ходимлари учун энг хавфли мамлакатлар сифатида "Афғонистон (олти ойда 10 нафар журналист ҳалок бўлган) Сурия (9), Мексика (8), Ироқ ва Яман (7 журналистдан), Гватемала (5), Ҳиндистон (4), Покистон (4) ва Туркия (4) давлатлари эътироф этилган. Топ-10ликка шунингдек, Россия, Филиппин ва Сальвадор ҳам киритилган бўлиб, бу давлатларда 6 ой ичида 2 нафардан журналистнинг жонига қасд қилинган.
2004 йили ташкил этилган PEC ташкилоти БМТ қошида маслаҳат берувчи мақомига эга. Рўйхатга, барча ОАВларида эълон қилинган журналистларнинг ўлими ҳисобга олинади, бироқ бахтсиз ҳодисада ёки ўз ажали билан вафот этган журналистлар бу рўйхатга киритилмайди.
Рўйхат, БМТ инсон ҳуқуқлари йиғилиши мажлисидан сўнг, 2006 йилдан бери ҳар ой янгиланади.
Фото: «РБК»
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026