Жамият | 13:41 / 04.07.2016
19281
2 дақиқада ўқилади

Жулиан Ассанж 45 ёшлигини тутқунликда қарши олмоқда

Дунёдаги энг таниқли ахборотчи, WikiLeaks асосчиси ва хакер Жулиан Ассанж 45 ёшга тўлмоқда. У тўрт йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшайди, зеро у Швеция ҳукумати томонидан жинсий зўравонликда айбланган, Интерпол эса АҚШ дипломатиясига оид минглаб махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун унинг кетидан тушган. 

Ассанж Сомалидаги ҳукумат вакилларининг қатл қилиниши, Афғонистондаги уруш ва Ироқдаги ҳарбий можарога оид ўн минглаб маълумотларни чоп этган. Бундан ташқари, у муҳим ҳужжатлардаги маълумотларни кенг жамоатчиликка узатишга мўлжалланган WikiLeaks'га асос солди.
Бугунги кунда Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасида мушукчаси билан яшайди, у ахборотчини бошқа ҳукуматларга топшириб қўймайдиган сиёсий бошпана излашда давом этмоқда. Замонамизнинг бош ахборотчиси бизнинг фотогалереямизда. 

Жулиан Ассанж Буюк Британиядаги уй қамоғида, 2011 йил 

Жулиан Ассанж 1996 йилда

Жулиан Ассанж ёшлигида

Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонаси балконида эълон қилмоқда, 2016 йил

2013 йилда "Бешинчи ҳукумат" биографик триллери экран юзини кўрди, унда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ролини Бенедикт Камбербэтч ижро этган

Жулиан Ассанж Лондон Олий судида, 2012 йил 

Жулиан Ассанж Швецария банкининг собиқ ходими Рудольф Элмердан навбатдаги компроматни қабул қилмоқда, 2011 йил 

Жулиан Ассанж

2012 йилда Американинг "Симпсонлар" мультсериалининг 500-қисми эфирга узатилган, унда Ассанж ўз қаҳрамонига овоз берган 

Жулиан Ассанж Лондондаги Белмарш судини тарк этмоқда, 2011 йил  

Мавзуга оид