Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ракета дастурини ривожлантиришда давом этади
Эрон ТИВ вакили Баҳром Қасамийнинг баёнотига кўра, расмий Теҳрон, мамлакат мудофаа доктринасининг асосий бандларидан бири бўлган ракета дастурини давом эттиради.
Эрон қуролли кучлари шу йилнинг 8-9 март кунлари ўзининг баллистик ракеталари дастури доирасида синов парвозларини амалга оширган эди. Германия канцлери Ангела Меркель эса, 7 июль куни Эроннинг мазкур синовлари БМТ резолюцияларига номувофиқ бўлганини таъкидлаган эди. Меркелнинг фикрича, Теҳрон ядро каллакларини нишонга етказа оладиган ракеталарни мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин эмас.
"Эрон яна бир бора, ўз мудофаа доктринаси ва миллий хавфсизлиги нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, ракета дастурини давом эттиришини маълум қилади. Бундай баёнотлар, мамлакатнинг ракета дастурини ривожлантириш бўйича ҳуқуқини поймол эта олмайди", — дейилади Эрон ТИВ баёнотида.
Мавзуга оид
12:03
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
09:40 / 14.07.2026