Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Жанубий Судандаги элчихонаси техник ходимларини қайтаради
Америка ҳукумати, Африканинг Жанубий Судан мамлакатида можаролар яна авж ола бошлагани сабаб, пойтахт Жубадаги элчихонасининг техник ходимларини қайтаришга қарор қилди. Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирбининг маълум қилишича, мазкур мамлакатда бўлган барча америкаликларга ўта эҳтиёткор бўлиш тавсия қилинган.
"Америка томони, президент Салва Киир ва биринчи вице-президент Риек Машар кучлари ўртасида жанговар тўқнашувлар қайта бошланганини кескин қоралайди", - деган Жон Кирби. "Биз, зиддиятли томонларнинг раҳбарлари, тарафдорлари ва ҳарбий бошлиқларини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва янги қонтўкишларнинг олдини олишга чақирамиз".
Давлат департаменти матбуот котибининг маълум қилишича, АҚШ Жанубий Судандаги вазият юзасидан БМТ ХКнинг навбатдан ташқари мажлисини чақирган.
Мавзуга оид
12:03
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
18:51 / 15.07.2026