Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг йўловчи авиалайнери кучли дўл остида қолди
China Southern Airlines авиакомпаниясига қарашли авиалайнер ХХРга парвози давомида кучли дўл остида қолди, бунинг натижасида самолётнинг олд қисмига жиддий зиён етди. Бу ҳақида Хитойнинг CCTV Марказий телевидениеси ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Мазкур ҳодиса 9 июль куни кечқурун CZ3483 рейси Гуанчжоудан Чэндуга парвоз қилаётган пайтда содир бўлган. Шунга қарамай самолёт Чэндуда муваффақиятли қўнишни амалга оширган. Йўловчилар ва экипаж аъзолари орасида жабрланганлар йўқ.
Телеканал намойиш қилган фотосуратларда дўл авиалайнернинг олд қисмига жиддий зарар етказганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтаи назаридан барча электромобилларда яширин эшик тутқични тақиқлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026