4 июль куни Тошкент шаҳридаги “Алишер Навоий” номли кинотеатр залида “Сочная долина” TM савдо белгиси компанияси томонидан “Сочная долина қутиси эвазига уй” промо-акциясининг 2-босқичи бўлиб ўтганди. Бугун, 13 июль куни промо-акция ғолибларига ўзлари ютиб олган совғалар топширилиб, иштирокчилар акциянинг ҳаққоний тарзда ўтганига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Биз эса ғолибларнинг акциядан олган таассуротлари билан ўртоқлашиш мақсадида улар билан телефон орқали боғландик. 

Акциянинг 2-босқичида ғолиб бўлган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Саидазимов Рустам Абдигафирович анчадан бери “Сочная долина” харидорларидан бири ҳисобланади. Ютуқли акция бошлангани ҳақида хабар топгач эса Рустам Саидазимовда ушбу акцияда омадини синаб кўришга бўлган қизиқиш пайдо бўлди ва у 2-босқичда ғолиб бўлди. Шундай қилиб, Artel фирмасининг махсус тарозисини қўлга киритган +998хх- 583-xx-51 абоненти 610074855565 промо-код эгаси ўз таассуротларини шундай ифодалади:

- Тасодифан дўконларнинг бирида “Сочная долина” TM савдо белгиси стикерини кўриб қолдим ва акция бошлангани ҳақида эшитдим. Шундан сўнг, деярли ҳар куни “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилиб, стикер остида яширинган промо-кодларни қисқа 1965 рақамига юборавердим. Менга қўнғироқ қилиб ғолиб бўлганим ҳақида айтишганида эса акциянинг ишонарли тарзда ўтаётганига амин бўлдим. Қолаверса, ҳозир ҳам “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилишда давом этаяпман ва акциянинг кейинги босқичларида ҳам омадим келишига ишонаман. 

Промо-акциянинг яна бир ғолибларидан бири, Андижон шаҳрида яшовчи Қимматхон Саидалиева Ғойибовна эса Artel компаниясининг “Блендер” ютуғи соҳиби бўлди. Асл касби ўқитувчи бўлган +998хх-90-541-хх-05 абоненти ва (77429351465) промо-коди эгаси Қимматхон “акция ғолиби бўлгани ҳақида оиласи даврасида эшитиб хурсанд бўлгани, ўзи ютиб олган “Блендер” унга ажойиб эсдалик совғаси экани” ҳақида айтиб, промо-акциянинг ишончли тарзда ўтаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди:
 
- Телевизорда рекламасини кўриб, уёқ-буёқда акцияда ғолиб бўлганлар ҳақида эшитсам ҳам аввалига ишонмадим. Аммо қизим ушбу акцияда иштирок этишга қизиққач, ҳар куни “Сочная долина” шарбатини сотиб олдик. Промо-кодларни эса қисқа 1965 рақамларига жўнатдик. Омадимиз келиб, ғолиб бўлдик. Ҳозирда акция давом этмоқда. Смс баҳоси ҳам арзон экан.  

+998хх-672-хх-07 абоненти, (869648668071) промо-код эгаси Турсунбой Раимов Маҳмуджонович ҳам акция ғолибларидан бири. Промо-кодлар орқали микротўлқинли печ соҳибига айланган Турсунбой Раимов “акцияда иштирок этишга дўсти ёрдам бергани, бошқа ҳеч ким ушбу акцияда унинг ғолиб бўлишига ишонмагани, аммо барибир омадини синаб кўриш фикридан қайтмагани”ни маълум қилган.