LG’дан совғалар мавсуми: икки карра хурсандчилик
Дераза ташқарисида 35 даража иссиқ, ёзнинг айни палласи, шундай бўлса-да, Янги йилга ҳозирданоқ тайёргарлик кўришни бошлашимизга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди! “Ҳар бир кишига совға” – шундай ном остида Ўзбекистонда LG компаниясидан беминнат совға улашиш ҳамда арзон нархда сотиш белгиларини ўзида мужассам қилган навбатдаги промо-акцияга старт берилди. Агар сиз янги музлатгич, кир ювиш машинаси, чангютгич, микротўлқинли печь ёки кондиционер сотиб олишни режалаштирган бўлсангиз, у ҳолда икки карра ёқимли ва фойдали харидни амалга ошириш вақти келди.
Суперсовғалар, биринчи ва иккинчи даражали ҳадялар – айнан қандай совға эгаси бўлишингизни қуръа аниқлайди. У қандай бўлишига қарамай, уйингиз ёки ишхонангизга янада кўп қулайлик туғдиради. Ўйинда 50 фоизли чегирма асосида 20 та кондиционер, 20 та музлатгич ҳамда кўплаб кафолатланган совғалар иштирок этади.
Промо-акция иштирокчисига айланиш учун Ўзбекистон ҳудудида юқорида номлари қайд қилинган LG’нинг маиший техникаларидан бирини расмий кафолати билан харид қилишингиз ва харидни қайд қилиш нуқталарида махсус ўйин карточкасини олишингиз керак бўлади (харидларни қайд қилиш нуқталари ва ўйинда иштирок этаётган маиший техника моделлари ҳақида тўлиқ маълумот билан www.lgblog.uz сайтида танишишингиз мумкин). Шундан сўнг карточканинг бир томонидаги ҳимоя қатламини ўчирсангиз кифоя, буёғига фақат кафолатланган совғани олишгина қолади. Агар ҳимоя қатлами остида “музлатгич” сўзи яширин бўлса, демак, сиз энг замонавий 20 та LG музлатгичларидан бирининг бахтли соҳибига айланасиз ва бу мутлақо бепул! Кондиционерга нима дейсиз? Ёзнинг иссиқ ҳароратига барҳам беришнинг айни вақти, шундай экан, ҳимоя қатламини ўчирганингизда “кондиционер” сўзи чиқса, нур устига аъло нур бўлади!
Микротўлқинли печлар ва чангютгичлар 50 фоизли чегирма шарти билан ўйналади. Масалан, сиз кир ювиш машинасини сотиб оласиз ва “50 фоизли микротўлқинли печь” ёзувли карточкани танлайсиз. Бу сиз ўйинда қатнашаётган ҳар қандай моделни атиги ярим нархида олишингиз мумкин деганидир (моделларнинг тўлиқ рўйхати www.lgblog.uz сайтида тақдим этилган).
Ҳимоя қатламида иккинчи даражали совғалар яширинган карточкалар сизга ошхона жиҳозларини танлаш имконини беради. Мевалар учун вазалар, чашкалар ва музқаймоқ соладиган идишлар тўпламлари, графинлар, шиша тахтакашлар ва кўплаб бошқа совғаларга ўйин карточкасидаги ҳимоя қатламини ўчиришингиз биланоқ эга бўлишингиз мумкин. Бу жуда муҳим жиҳат, чунки музлатгич ва кондиционер кўринишидаги суперсовғаларни ғолиблар ютуқ расмийлаштирилганидан 10 ишчи куни ўтганидан кейин олишлари мумкин, биринчи даражали совғалар – микротўлқинли печлар ва чангютгичлар – 7 ишчи куни давомида топширилади.
Промо-акцияда фақатгина чакана харидорлар иштирок этишлари мумкин (яъни иккитадан ортиқ бўлмаган маиший техника харид қилган кишилар), ўзлари билан сотувчининг муҳри босилган кафолат талони бўлиши шарт.
“Ҳар бир кишига совға” акциясига 5 июлда старт берилди ва у 5 сентябрга қадар давом этади. Буни кейинга қолдирманг, зеро совғалар сони чекланган. Харидлардан оладиган фойда ва завқингизни LG билан икки карра кўпайтириш имконини қўлдан бой берманг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:32 / 18.10.2024
Кондиционер ва электромобиллар келажакда энергия истеъмолининг асосий драйвери бўлади
09:46 / 27.06.2024
Тошкент ерусти метроси вагонларида совитиш тизими ишламаётгани сабаби айтилди
14:17 / 21.08.2023