Жаҳон | 09:53 / 18.07.2016
8391
2 дақиқада ўқилади

Марокаш Африка иттифоқига қайта аъзо бўлиши мумкин

Фото: RIA

Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI, унинг мамлакати Африка Иттифоқига қайта аъзо бўлиш нияти борлигини маълум қилди. Марокаш 1984 йили мазкур ташкилотни тарк этган эди, деб хабар қилмоқда мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги MAP.

Марокаш қитъанинг Африка Иттифоқига кирмаган ягона давлати бўлиб, у Ғарбий Саҳрои Кабирнинг Иттифоққа қабул қилинишига норозилик сифатида ташкилотни тарк этган эди. Марокаш Ғарбий Саҳрои Кабирни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. 

"Узоқ йиллар давомида дўстларимиз, уларнинг сафига қайтишимизни сўрашди. Бу вақт етиб келди", — деган Марокаш подшоси АИнинг 27-саммитида. 

Унинг сўзларига кўра, Саҳрои Кабир масаласида ҳаммаси ҳал бўлган. Унинг мустақиллигини халқаро ташкилотлар, биринчи галда БМТ ва Араб давлатлари лигаси тан олмайди. 

АИнинг 34 мамлакати Ғарбий Саҳронинг мустақиллигини тан олмайди, охирги 15 йилда эса, дунёнинг 36 мамлакати ўз қарорини ўзгартирган.
 
Расмий Работ 1975 йили ўз таркибига қўшиб олган Ғарбий Саҳрои Кабирга кенг қамровли мухторият беришга рози. 

Мавзуга оид