Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суди 85 нафар генерал ва адмирални ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айблаб ҳибсга олди
Туркияда суд ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айбланаётган 85 нафар генерал ва адмирални ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари хали бир неча ўнлаб ҳарбийларни сўроқ қилишмоқда.
Anadolu агентлигининг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар орасида Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони Оқин Ўзтурк ҳам бор, у аввал давлат тўнтаруви ҳаракатида қатнашмаганини билдирган эди.
Туркия ҳарбий кучларининг бир гуруҳи 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтарувини амалга оширишга ҳаракат қилди. Истанбул ва Анқарада вертолёт ва самолётлар самога кўтарилди, шаҳар кўчаларида танклар ҳаракатга келди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған FaceTime иловаси орқали халққа мурожаат қилган ва уларни давлат ҳимояси учун кўчага чиқишга чорлади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026