ОАВ: Трампнинг бойлиги 3 млрд атрофида
Республикачилар партиясининг миллий съездида АҚШ президентлиги учун айни партиядан расмий номзод этиб сайланган Дональд Трампнинг бойлиги 3 млрд доллардан иборат. Bloomberg агентлигининг доимий равишда янгиланиб турувчи "Миллиардерлар кўрсаткичи" (Bloomberg Billionaire Index) хизмати шундай маълумот бермоқда.
Ўтган йили Трампнинг бойлиги 2,9 млрдни ташкил этган. Айни вақтда, миллиардернинг қарзи 2 бараварга ортиб, 350 млндан 630 млн долларга етган.
"Трампнинг қарзи Вашингтондаги эски почта бўлими биносини люкс меҳмонхонага айлантириш мақсадида олган кредити ҳисобига кўпайган. CNN телеканалининг хабарига кўра, Оқ уйдан бир неча мавзе узоқликда жойлашган меҳмонхонани таъмирлаш ишлари 2013 йилда бошланган бўлиб, шу йил сентябрда якунланиши керак.
Трампнинг қарздорлиги камайишига, унга тегишли кўчмас мулклар нархининг ортиши ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Хусусан, Нью Йоркнинг Манхэттен марказидаги "Трамп тауэр" осмонўпар биносининг нархи ўтган йилгига қараганда 22 фоизга қимматлашиб, 600 млн долларга баҳоланмоқда.
CNNга кўра, президентлик кампанияси амалда Трампнинг молиявий аҳволига таъсир этмаган. Май ойи охиридаги маълумотларга биноан, Трамп кампанияси ҳисобига 46,1 млн доллар ссуда ўтказган ва миллирадер уни кечиб юбориш ниятида.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
21:54 / 04.08.2024