Ўз омадига ишонганлар ва унинг ҳақиқий эгалари ТМ Musaffo савдо белгиси остидаги “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо-акциясининг 4 босқичи ғолибларига айланишди. Промо-акция ғолибларини аниқлаш маросими Тошкент шаҳрида жойлашган Artishok кафесида бўлиб ўтди.
Промо-акцияда камида ҳар бир ғолиб ўртача 18та промо-кодларни фаоллаштиришди.
11 промо-кодни фаоллаштирган иштирокчиларнинг ҳар бирига Artel фирмасининг электр чойнаги насиб этди. Эслатиб ўтамиз, ўтган 3 босқичда 19тадан кам ва кўп бўлмагаан промо-кодлар иштирок этган эди.
26та промо-кодни фаоллаштирган иштирокчилар тостер соҳибига айланишди. Ўтган 3-босқичда тостер учун 15та промо-код ўйналган.
Блендерни ютиб олиш учун иштирокчилар жорий ой давомида 28та промо-кодни фаоллаштиришларига тўғри келди. 3-босқичда блендер учун иштиркочилар томонидан 9та промо-код фаоллаштирилган.
11та промо-кодни смс тарзида йўллаган иштирокчилар микротўлқинли печ эгаларига айланишди. 3-босқичда микротўлқинли печ соҳиби бўлиш учун 43тагача бўлган промо-кодлар ўйналган.
Балки ўз омадига унчалик ишонмаганлар, десак хато бўлар, ҳақиқий омади кулганлар ҳатто атиги 1 промо-кодни фаоллаштириш эвазига қимматбаҳо совринларга эга бўлишди.
Масалан, 1 промо кодни фаоллаштирган 5 нафар ғолибдан 2 нафарига электр чойнаги, 2 нафарига блендер, ҳамда 1 нафар иштирокчига микротўлқинли печ насиб этди.
Акциянинг 4-босқичда иштирок этган омадли промо-код соҳибларининг таассуротлари қандай?
Бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг!
+998хх- 976-хх- 73 рақами 916826352710 промо-коди соҳиби:
Мен Дилафруз Шайдулин Илсиковна Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги 360-уйда истиқомат қиламан. Омадим келиб, “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо-акциясининг 4-босқичида ғолиб бўлиб, Artel фирмасининг электр чойнагига эга бўлдим. Очиғи, бошида акциянинг ҳаққоний ўтказилаётганига унчалик ишонмагандим. Аммо ушбу акцияда кўплаб иштирокчилар ғолиб бўлаётганидан хабар топганимдан сўнг, мен ҳам омадимни синаб кўришга аҳд қилдим ва адашмаганимга амин бўлди. Ишончимга яраша электр чойнаги соҳибаси бўлдим.
+998хх-918-хх-33 рақами, 66254414669 промо-коди эгаси:
Мен Терянов Виталий Иванович, Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, 58-ҳарбийлар шаҳарчасида яшайман. Ёшим 51да, бу каби акция ўйинларга унчалик қизиқмайман. Аммо ўғлим промо-кодларни менинг телефон рақамим орқали фаоллаштириб, акциянинг 1 ва 3-босқичларида ғолиб бўлди ва бирваракайига Artel фирмасининг Тостерига сазовор бўлди. Ишончсиз нафақат омад, ҳеч қандай мақсадга эришиб бўлмайди. Шундай экан, омад унга ишонадиганлар учун кулиб боқса керак , деган фикрдаман.














