Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Бразилия ҳукуматидан Олимпия ўйинлари вақтида хавфсизликни кучайтиришни сўраб мурожаат қилди
Франция ҳукумати Бразилия раҳбариятига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ўз мамлакатининг дипломатик муассасалари хавфсизлигини кучайтиришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақида Folha de São Paulo газетаси сайтида маълум қилинди.
Бу ерда гап Франциянинг Бразилиядаги элчихонаси, Рио-де-Жанейро, Сан-Паулу, Баия ва Ресифи штатларидаги консулликлари, шунингдек дипломатларнинг фарзандлари таҳсил оладиган умумтаълим мактаблар ва 68та француз тили марказлари ҳақида бормоқда. Манбага кўра, Европа мамлакати ҳукумати бу объектларнинг террористик ҳужумига йўлиқиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.
14 июль куни юк машинаси Франциянинг Ницца шаҳридаги байрам тантаналари ўтаётган майдонга бостириб кирган. Бунинг натижасида 84 киши ҳалок бўлган, тахминан 200 киши жароҳатланган. Ушбу воқеадан кейин Бразилия мудофаа вазири Раул Жунгманн Олимпиада вақтида мамлакатда хавфсизликни кучайтириши тўғрисида маълум қилган.
XXXI ёзги Олимпиада 2016 йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтади. Бу Жанубий Америкада ташкиллаштирилган биринчи Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Паралимпиада 7-18 сентябрь кунлари ўтказилади.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026