ОАВ: Марказий Хитойда 34 минг киши кўчирилди
Бир неча кундан бери Хитойнинг марказий минтақасида давом этган кучли ёғингарчилик туфайли, Хубэй вилояти Тяньмэнь шаҳри ҳудудидан ўтувчи дарё тўғоннинг бир қисмини вайрон қилган. "Сина" ахборот порталининг хабарига кўра, маҳаллий ҳукумат сув тошқинлари рўй бериши эҳтимоли бўлган ҳудудлардан 34 минг кишини хавфсиз жойларга кўчирган.
Қайд этилишича, тўғоннинг бузилган қисми кенгайиб бормоқда, сув сатҳи кўтарилмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаяпти.
Хитойдаги бу йилги ёмғир мавсуми одатдагидан серталофат келгани хабар қилинмоқда. Июнь ойи охиридан бери мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий туманларига ёпирилган сурункали ёмғир сув тошқинлари, сел ва кўчкиларни келтириб чиқарган. Айниқса, Янцзи дарёси ҳавзасидаги айрим туманларда вазият издан чиққан.
Ҳукумат хабарига кўра, бу каби табиий офатдан 1,5 мингдан ортиқ киши жабрланган. 237 киши ҳалок бўлиб, 93 нафар одам бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
15:40 / 06.11.2024
Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
15:59 / 03.11.2024