Жаҳон | 18:29 / 22.07.2016
4640
1 дақиқада ўқилади

Польша ИШИДга қарши курашда қатнашиши даркор

Фото: Польши

Польша ташқи ишлар вазири Витольд Ващиковский, ИШИДга қарши халқаро коалициянинг Вашингтонда бўлиб ўтаётган халқаро саммитида қатнашар экан, Польша мазкур террорчи гуруҳга қарши курашишда иштирок этиши кераклиги хусусида баёнот берди. 

"ИШИД бутун Ғарб цивилизацияси учун таҳдиддир. Унга қарши глобал коалицияда Польша ҳам қатнашиши даркор",- дея ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари сўзларини келтиради PAP ахборот агентлиги.

"Бизнинг уйимиз четда эмас. Биз иштирок этмасак, аралашмасак, хавфсизликда  бўламиз, деб ўйлаш хомхаёлдир. Биз халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилотлар, ЕИ ва НАТО аъзосимиз. Бизнинг иттифоқчиларимиз иштирок этиб, қурбонлар бермоқда", — дея таъкидлаган Ващиковский.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Польша унда "кам куч билан иштирок этади, бунга Шарқ томондан таҳдид сабабдир".


 

Мавзуга оид