Ўзбекистон ТИВ мамлакат фуқаросининг Таиландда қўлга олингани тўғрисидаги хабарга эга эмас
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги, мамлакат фуқароси Ольга Комованинг АҚШ ФҚБ сўровига кўра, Тайландда ушланганига оид расмий маълумотга эга эмас. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати томонидан РИА Новости мухбирига маълумот берилган.
21 июль куни Таиланд сайёҳлик полицияси АҚШ ФҚБ сўровига кўра, россиялик Дмитрий Украинский ва 25 ёшли ўзбекистонлик Ольга Комовани ҳибсга олгани хабар қилинган эди.
ФҚБ Украинскийни америкаликларнинг кредит карточкаларидан 28,5 млн доллар маблағни ўмарганликда гумон қилмоқда.
"Биз бундай маълумотга эга эмасмиз", —дея маълум қилган вазирлик матбуот хизмати вакили.
Маълумотларга кўра, Чанг оролидаги меҳмонхоналардан бирида ишлайдиган Комова ўша оролда қамоққа олинган. Иккала ҳибсга олишлар 15 июль куни амалга оширилган. Комова Украинскийнинг гумашатаси экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
18:43 / 07.06.2023
Махфий маълумотларини бриллиантларга алмашган зобит: ФҚБ агенти нега СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилганди?
23:51 / 09.05.2023