Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия иқтисодиёти сўнгги етти йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Фото: Getty images
Британия иқтисодиёти 2007-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг илк маротаба энг тез суръатларда пасайиб бормоқда. Бунга мамлакатнинг Brexit бўйича ўтказган референдуми натижалари сабаб бўлаяпти, деб ёзган мамлакатда чоп этиладиган The Guardian нашри Markit тадқиқот компанияси маълумотларига таянган ҳолда.
Газетанинг қайд этишича, референдумдан сўнг, иқтисодий ҳолатни кузатиш бўйича олинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, хизмат кўрсатиш соҳасидаги пасайиш рекорд даражани ташкил этган, ишлаб чиқариш 2013 йил февралидан бери энг паст кўрсаткичга етган.
«Соҳалардаги барча муаммолар у ёки бу маънода Brexit билан боғлиқ», — дея Markitнинг бош иқтисодчиси Крис Уильямсон сўзларини келтиради газета.
Таҳлилчиларнинг фикрича, 2016 йилнинг учинчи чорагида Бирлашган Қироллик ЯИМ 0,4 фоизга пасаяди. Чунки, Британия ишлаб чиқариш умумий индекси июнь ойида 52,3 пунктга, июлда 47,4 пунктга қулаган. Бу эса, кузатувларнинг сўнгги 87 ойидаги энг паст рақамлардир. Ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичи айни даврда 52,1 пунктдан 49,1 пунктгача пасайди.
Хизмат кўрсатиш соҳасига оид рақам 88 ойдаги энг паст кўрсаткичга етиб, июнда 52,3 пунктни, июлда 47,4 пунктни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:48 / 16.05.2026
Британия мудофаа бюджетига 20 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқчи
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026