Жамият | 11:44 / 27.07.2016
18655
1 дақиқада ўқилади

Манҳэттен марказида ўтов-меҳмонхона пайдо бўлди: бир кеча тунаш 2 минг доллар

Нью-Йорк шаҳрида пайдо бўлган юқори тоифали ўтов-меҳмонхонада бир кеча учун ҳар бир меҳмондан 2 минг доллар пул олинади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Очиқ осмон остидаги ноодатий номер Манҳэттен марказидаги меҳмонхонанинг 17-қаватида жойлашган. Ўтов атрофида чироқлар ўрнатилган бўлиб, мебеллар билан жиҳозланган.

Дам олувчиларга хонада гулхан ёқишга ҳам изн берилган.

Лойиҳа муаллифларининг айтишича, ўтов овоз ва шовқин ўтказмайдиган усулда қурилган. Бу меҳмонларга “уйқу билмас шаҳар” шовқин-суронидан дам олишга имконият беради.

Мавзуга оид