Путин Словенияга ташриф буюрди
Россия президенти Владимир Путин Словенияга ташриф буюрди. У бу ерда Рус ибодатхонасининг 100 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган мемориал маросимни зиёрат қилади ҳамда жаҳон урушларида Словенияда ҳалок бўлган совет аскарлари шарафига бунёд этилган ҳайкалнинг очилиш тадбирида иштирок этади.
Ибодатхонанинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган шанба кунга мўлжалланган тадбирлар доирасида словенияликлар билан бирга биринчи жаҳон уруши йилларида рус ҳарбий асирларининг тақдири ҳақидаги ҳужжатли фильм устида иш бошланди, шунингдек Россия ва Словения почталари томонидан почта маркаси йўлга қўйилиши тўғрисида келишиб олинди.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб масалалар бўйича ўзаро фикрлар алмашинади.
Мавзуга оид
09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди
09:47 / 02.08.2024
Озарбойжон Словенияга газ етказиб беришни бошлади
22:30 / 31.07.2024
Словенияда россиялик икки жосусга ҳукм ўқилди
22:18 / 21.06.2024