Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жщмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Остона шаҳри аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Мусобақа 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.